23 июнь 1975 йилда таваллуд топган.
Оилали - 4 фарзанднинг отаси.
Фарғона Политехника Институтининг Қўқон филиалини тугатган, тадбиркорлик билан 2010 йилдан бошлаб шуғулланади.
23 июнь 1975 йилда таваллуд топган.
Оилали - 4 фарзанднинг отаси.
Фарғона Политехника Институтининг Қўқон филиалини тугатган, тадбиркорлик билан 2010 йилдан бошлаб шуғулланади.
2009 йилда Президентимизнинг Тадбиркорлик хақидаги қарори чиққанидан сўнг тадбиркорлик билан шуғулланишга қарор килиб, Хитой шахрида бўлиб ўтган бир неча кичик кўргазмаларда бўлиб, тадбиркорлик корхонамизни ташкил этишга қарор қилдик ва 2010 йилда ўз тадбиркорлик корхонамизни очдик. Аввалига корхонамиз оилавий эди, кейинчалик корхонани ўзим бошқара бошладим. Биз очган корхона сумка ишлаб чиқариш билан шуғулланади, чунки Шанхайдаги корхоналарда бўлганимда сумкалар ишлаб чиқарадиган фабрикаларда бўлиб, уларнинг маҳсулотлари мени ўзига жалб этган ва корхонамизни очилишига сабаб бўлган.
ТАЛАБАЛИК ЙИЛЛАРИМ вақтидаёқ тушга қадар ўқиб, кейин ҳунар ўрганиш билан машғул бўлганман. Шу сабабли ҳам менда тадбиркорликка бўлган қизиқиш кучли бўлган. Бу борада албатта устозларимнинг хизмати катта. Устозим Холмирзаев Акбаржон шу кунга қадар ўз маслаҳатлари билан ёрдам бериб турадилар.
ИШНИ ХИТОЙДАН ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ОЛИБ КЕЛИБ, 18та коллежни битирган қизлар билан бошлаганмиз. Хозирда ана шу қизлар янги коллежни битириб келган ишчиларимизга раҳбарлик қилишмоқда. Корхонамизни очаётган вақтда 4 нафар ишчимизни Хитойнинг Гуан Жу, Пекин шаҳарларига юбориб, иш ўргатиб келганман.
ТАДБИРКОР РАҲБАР, МЕНИНГ НАЗАРИМДА, ТАЛАБЧАН БЎЛГАНИ МАЪҚУЛ, шунда сиз ишлаб чиқараётган маҳсулот сифатли ва жаҳон бозорини забт эта олади. Бу эса тадбиркор учун ўта муҳим деб ҳисоблайман.
ИШ ЖАРАЁНИДАГИ мен қўллайдиган талаб - адолатли бўлиш. Чунки раҳбар адолатли бўлсагина, қўл остида меҳнат қилаётган ишчилар ҳам чин дилдан ишлайди, чиқараётган маҳсулоти ҳам сифатли бўлиб, жаҳон талабларига жавоб беради. Раҳбар ўз устида доимо ишламоғи, оддий сафар, суҳбат чоғида ҳам бирор бир янгиликни ўтказиб юбормаслиги ва ўз иш услубидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотида фойдаланмоғи керак. Бу эса фойдадан ҳоли эмас. Чет эллик ҳамкорлар билан ишлаш ҳам ўз самарасини беради. Биринчидан, иш ўрганасиз, иккинчидан, янги техникалар олиб келасиз. Биз ўз корхонамизни очганимизда юз фоиз хомашёни Хитойдан олиб келганмиз, ҳозирда бўлса 60% хомашё ўзимизда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Бу нур устига аъло нур деб ўйлайман.
2016 ЙИЛДАН бошлаб қўшни Қирғизистон, Қозоғистон Республикаларига маҳсулот экспорт қилиш ишларини бошлаб юборганмиз. Россиянинг Москва шаҳрида бўлган кўргазмада қатнашдик, уларга ҳам ўз маҳсулотларимизни экспорт қилиш ниятимиз бор. Ҳозирда сумкалардан ташқари қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган камарлар - ремень - ишлаб чиқаряпмиз. Ҳар хил турдаги камарлар, машиналар учун ҳам ҳимоя камарлари янги маҳсулотларимиз турига киради. Баъзида ҳар бир инсонда бўладиган кўнгилчанлик ишда панд бериши мумкин. Бу тадбиркорликда бўлмаслиги керак деб ўйлайман, тадбиркор ҳар доим изланувчан бўлиши керак. Бу иш самарасига катта ёрдам беради. Тадбиркорларда бўлгани сингари янги режаларимиз бор, ҳозирча бу корхонамиз сири бўла қолсин.
БОБОМИЗ АМИР ТЕМУР кучни адолатда деб билдилар ва шу йул билан бутун дунёга ўз кучларини кўрсатдилар. Мен ҳам тадбиркорликда мезон сифатида адолатни асос қилдим ва шу йулдан муваффақиятга эришишга ишончим комил.
НАВҚИРОН ЁШДАГИ ЮРТИМИЗ тадбиркорларининг меҳнат самараси албатта жамият тараққиёти учун фойдадан ҳоли эмаслиги уларни янги зафарлар сари чорлайди.
«Adan Textile Plus» корхонаси 2014 йилдан буён ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Мақсадимиз — халқимизни сифатли сумка махсулотлари билан таъминлаш ва дунё бозорига чиқиб, Ўзбекистонимизни дунёга танитиш.
Адрес:
150700, г. Коканд, ул. Адабиёт, 49А
Телефон:
(+998) 90 5655551, (+998) 93 7055555, 73 5541418
E-mail: